Юнусобод ИИБда меҳрибонлик уйи битирувчилари калтакланди. Бу ҳақда УПЛ нашри хабар қилди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда меҳрибонлик уйи битирувчилари Юнусобод туман ИИБда калактлангани ва улар шундан сўнг ер ости ўтиш йўлида тунаб қолишгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Суриштирувлар давомида фуқароларга квартиралар ажратилгани маълум бўлиб, ушбу уйлар уларга кредитга ажратилганини ҳеч ким айтмагани аниқланган. Кредит пуллари тўланмагач эса улар уйдан чиқариб юборилган. Самарқанд вилояти ва Тошкентдаги меҳрибонлик уйлари битирувчилари ёрдам сўраб ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилганда улар ёрдам олиш ўрнига Юнусобод ИИБ биносида калтакланган.
Уларга куч ишлатилгандан сўнг қўйиб юборилган ва фуқаролар Вазирлар Маҳкамаси биноси олдидаги ер ости ўтиш йўлида тунаб қолишган.
Олий Мажлис Сенати қўмитаси ва пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан текширув ўтказаётгани маълум қилинди.