Маълум бўлишича, ҳуқуқ тартибот органлари автомобиль эгаси ва ушбу қалтис ҳаракатни амалга оширган қизни топган. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлашитирилган ва энди қиз БҲМнинг бир баравари (245 минг сўм) миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
Қиз қилган ишидан пушаймонлигини, автомобиль эгаси ўша вақтда рулда бўлмаганини, уни бошқа шахс бошқарганини айтган. Шунингдек, у автомобиль эгаси, унинг оиласидан узр сўраб қолган.
Мени деб оила бузилишини хоҳламайман, дейди қиз.