Андижон вилояти Хўжаобод туманида 40 ёшли аёл эрини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 22 май куни соат 14:00да фуқаро А.М. эри А.А. билан жанжаллашиб қолган. Ушбу можаро натижасида аёл ўзи билан олиб келган чалабзар пичоғи билан эрининг кўкрак қафаси олд ва орқа қисмига уч маротаба урган. Эркак воқеа жойида вафот этган.
Ушбу ҳодиса юзасидан аёлга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Аёл ҳибсга олинган. Ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.