Аввалроқ ОАВда Самарқанд вилояти Паст Дарғом каналидан 17 ёшли қизнинг мурдаси топилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Маълум бўлишича, ўша ҳолат юзасидан Бош прокуратура маълумот берган.
Маълумотда, ўша ҳодиса юзасидан ЖКнинг 103-1-моддаси (Ўзини ўзи ўлдиришга ундаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб бориш учун Пастдарғом тумани ИИБ Тергов бўлимига юборилгани таъкидланган.