Тошкент шаҳрида 29 ёшли ота 5 ёшли ўғлини уриб ўлдирди. Бу ҳақда узньюс.уз хабар қилди.
Маълум бўлишича, Олмазор туман БЎСМ-1 спорт мактабида спорт мураббийси бўлиб ишлаган эркак 2015 йил 28 сентябрь куни туғилган фарзандининг умрига зомин бўлган. Нашрнинг ёзишича, ота дастлаб ўғлини муздек сув ичгани учун кўкрак қафасига, сўнгра ошхонадаги косага қуйилган овқатни еб қўйгани учун қорин қисмига урган. Бола шундан сўнг шифохонага ётқизилган ва ўша ерда вафот этган.
Эркак ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбдор деб топилган ва суд қарорига кўра 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. У жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.