Тошкентда эр-хотин 1 ёшли фарзандини 5 минг долларга сотаёганда ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, меҳрибонлик уйида тарбияланиб, сўнгра оила қурган эркак ва аёл фарзандини сотаётганда ушланган. Улар карантин вақтидаги молиявий қийинчиликлар сабаб шу ишга қўл урганини айтган.
Ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда оила бошлиғи – эркак 8 йилга озодликдан маҳрум қилингани, аёлга тайинланган қамоқ жазоси шартли ҳисобланиб, 3 йиллик синов муддатига алмаштирилгани маълум қилинди.