Бугун ижтимоий тармоқларда тил-забонсиз қиз калтаклангани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса пойтахтнинг Миробод туманида содир бўлган. Уч нафар қиз 24 ёшли тил-забонсиз қизга тан жароҳати етказган. Қиз уйдан 25 майдан 26 майга ўтар кечаси чиқиб, йўлда кетаётган тез тиббий ёрдам машинасини тўхтатиб, тиббий муолажага муҳтоэ эканини билдирган.
Қиз шифохонага олиб борилган ва ўша ердан ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қилинган. Ҳозирда барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган. Суд тиббий экпертизаси тайинланган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 110 моддаси, 2-қисми “в” банди билан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишлари олиб борилмоқда.