Жорий йил 6 феврал куни "Nexia" автомашнаси ҳайдовчиси 2 синф ўқувчисини уриб кетган. Воқеа "Тошкент-Чирчиқ" автомобил йўлида соат таҳминан 19:00 да содир бўлган.
33 ёшли ҳайдовчи Абил Мирзабеков светофорнинг тақиқловчи чироғида ҳаракатланиб келиб, 8 яшар Леонид Александровни уриб юборган. Жабрланувчи шу заҳоти шифохонага олиб кетилган лекин кўрастилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Дастлабки таҳминларга кўра бола бош мия жароҳати туфайли оламдан ўтган.
Воқеа суриштируви жараёнида ҳайдовчи шу пайтгача 8 марта йўл қоидасини бузганлиги учун жавобгарликка тортилгани аниқланди. Ҳозирги вақтда ҳайдовчига нисбатан жиноий иш қўзғатилган.