Бугун ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида поезд қизни босиб кетгани ва бунинг натижасида қизнинг танаси иккига бўлиниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органларининг маълумот беришича, ҳодиса 24 май куни соат 13:30 ларда Ховос туманида содир бўлган. Электропоезд 1999 йилда туғилган Т.Ш.ни уриб юборган. Натижада қиз воқеа жойининг ўзида ҳалок бўлган.
Маълум бўлишича, қиз Ховос туманидаги Гулбаҳор маҳалласида яшаган. Воқеага фуқаронинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлгани айтилмоқда.