Бухоро шаҳар ҳокимлиги биноси олдида оммавий муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 26 май куни содир бўлган. Муштлашув 2-сонли мактаб ўқувчилари ўртасида содир бўлган.
Айни вақтда ушбу жанжалда қатнашган икки нафар боланинг олган жароҳатларининг оғирлик даражаси аниқланмоқда. Шунингдек, уч нафар муштумзўрнинг ҳаракатлари юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.