Хоразм вилоятида навбатдаги аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 24 май куни Янгиариқ туманида 39 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Нексия йўл четида кетаётган 6 нафар 11-синф ўқувчиларини уриб юборган ва ариққа ағдарилган. Битирувчи синф вакилларининг 3 нафари воқеа жойида, 1 нафари шифохонада вафот этган. Яна 2 нафари шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса юзасидан ҳайдовчига нисбатан ЖКнинг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.