Тошкентдаги 15 ёшли қиз ўлимининг сўнгги тафсилотлари маълум бўлди

Тошкентдаги 15 ёшли қиз ўлимининг сўнгги тафсилотлари маълум бўлди
Тошкентнинг Юнусобод туманида 15 ёшли қизнинг қотили айбига иқрор бўлди, деб хабар қилди “Sof.uz”.

Ўтган ҳафта Тошкентнинг Юнусобод туманида бўғиб ўлдирилган мактаб ўқувчиси билан боғлиқ қотиллик бутун Ўзбекистонни ларзага солган эди.

Гумонланувчининг кўрсатмаларидан маълум бўлишича, 6 февраль куни қиз онасига тоби йўқлигини айтиб, мактабга бормаган. Онаси қизнинг укаси билан ишга кетган. Уйда ўгай акаси қолган. У синглиси қаергадир кетмоқчи эканлигини, онасини алдаганлигини, аслида соппа-соғ эканлигини сезиб қолади. Улар ўртасида жанжал келиб чиқади. Йигит синглисининг қўлидан телефонини тортиб олган, у ерда эса қиз ва унинг дўсти иштирокидаги ахлоқсиз видеони топиб олган. Жаҳл устида йигит қўлига тушган буюмни — сочни жингалак қилишга мўлжаллаган мосламани (плойка) олиб, унинг сими билан синглисини бўға бошлаган.

Қиз нафас олмаётганига ишонч ҳосил қилгач, йигит жасадни ўзлари яшайдиган кўп хонадонли уйнинг ертўласига яширишга қарор қилган. Куннинг қолган қисмини у интернет-клубда ўтказган. Бундан аввал эса у синглисининг телефонини “Малика” савдо марказида сотиб юборган, плойкани эса уй яқинидаги ариққа ташлаб юборган.

Кечқурун она қизи уйда йўқлиги кўриб, унга қўнғироқ қилган, аммо ҳеч ким жавоб бермаган. Қизнинг уйга кеч келган ҳолатлари ҳам бўлган. Эрталаб ҳам қиз уйга келмаган. Она эса қизи кун давомида уйга қайтишига умид қилган. Аммо кейинги куни кечқурун аёл қизининг жонсиз танасини ўз хонадони остонасидан топган.

Қизнинг акаси жасадни эшик тагига ўзи қўйиб кетганини, шу тариқа эса уни номаълум шахслар подездда бўғиб ўлдиргандай кўрсатмоқчи бўлганини тан олди. Сўроқ пайтида йигит синглиси улар оиласини шарманда қилганлигини, унинг телефонидан топилган видео сўнгги томчи бўлганлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, унга нисбатан Тошкент прокуратураси мазкур қотиллик юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноий иш қўзғатган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Шохжахон 15 феврал 2019 09:52
    Тугри иш кибти яшавор еркак хакикатдан шармандали видиолари булса
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Тошкентдаги 15 ёшли қиз ўлимининг сўнгги тафсилотлари маълум бўлди