Андижон вилоятида келин қайнонасини ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, келин қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ташлаган. Ҳолат юзасидан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми "д" банди (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноий иш қўзғатилган.
Бош прокуратуранинг маълумот беришича, қўзғатилган жиноий иш юзасидан тергов ҳаракатлари Олтинкўл тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан олиб борилмоқда.