Бош прокуратура Андижонда кетмон билан уриб ўлдирилган аёл иши юзасидан маълумот берди

Бош прокуратура Андижонда кетмон билан уриб ўлдирилган аёл иши юзасидан маълумот берди
Аввалроқ Андижон вилоятида жойнамоз устида ўтирган аёлни келини кетмон билан уриб ўлдиргани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бош прокуратура ўша ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган эди. Дарё нашрининг ёзишича, Бош прокуратура воқеа юзасидан батафсилроқ маълумот берган.

Келтирилган маълумотда аёлни келин эмас, балки унинг собиқ келинининг эри ўлдиргани айтилган. Ҳодиса шу йил 14 апрель куни соат 17:42 ларда Олтинкўл тумани «Марказ» маҳалласида содир бўлган. Эркак бирга яшаб келаётган 79 ёшли аёл билан хонадонни девор орқали бўлиш масаласида тортишиб қолган ва натижада қўлидаги кетмон билан унинг бошига уриб ўлдирган.

Маълум қилинишича, воқеа содир бўлгач ҳодиса жойи ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўрганилган ва у ердан керакли ашёвий далиллар олинган. Аёлни ўлдиришда гумон қилинаётган эркакдан ўша куннинг ўзида таҳлил олинган ва натижалда унинг қонида 1,5 фоиз этил спирти борлиги аниқланган. 15 апрель куни эркакка нисбатан ЖКнинг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан айб эълон қилинган ва у ҳибсга олинган. Эркак ўз кўрсатмасида кетмонни аёл олиб чиққанини, «вой-дод мени уряпти» деб бақиргани сабабли барибир туҳматда қоламан дея ўйлаб, қўлидаги кетмон билан аёлнинг бошига бир маротаба урганини билдирган. Лекин бошқа гувоҳлар эркак дастлаб кетмон билан усталарни қувлагани сўнгра аёлни кўриб қолиб, унинг бошига урганини айтган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Бош прокуратура Андижонда кетмон билан уриб ўлдирилган аёл иши юзасидан маълумот берди