Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги мактабда директор ўринбосари ўқувчи ва унинг яқинлари томонидан калтакланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 59-сонли мактабнинг директор ўринбосари 9-«А» синф ўқувчиси А.Ш. ва унинг баъзи яқинлари томонидан калтакланган. Бунга сабаб директор ўринбосарнинг ўқувчига имтиҳонга кечикиб келгани учун танбеҳ бергани бўлган. Таъкидланишича, директор ўринбосари тан жароҳталари олиб, шифохонага ётқизилган. Ҳозирда аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.