Сирдарё вилоятида даҳшатли қотиллик содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1 июнь куни Боёвут туманида 30 ёшли эркак ўзи билан яшаб келаётган 60 ёшли холаси ва унинг ўзи билан тенгдош ўғлини ўлдириб, жасадни ёқиб юборган. Воқеа тонгда содир бўлгани, эркак жасадларни молхонада ёқиб юборгани ва шундан сўнг ўт ўчирувчилар ҳамда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари келгани айтилмоқда.
Бош прокуратура туманда содир бўлган ҳодиса юзасидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “а” банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Гумонланувчи ҳибсга олинган.