Тармоқларда Тошкент вилояти Паркент туманидаги Сўқоқ қишлоғида одамлар эшак гўштини сўйиб, ундан таом тайёрлашаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ушбу ҳолатдан сўнг вилоят ИИБ суриштирув олиб борди. Унинг натижасига кўра тарқалган хабарлардаги ҳодиса Паркентда эмас, балки Қашқадарёнинг Косон туманида содир бўлгани аниқланган. Таъкидланишича, шу йил 26 майда Арабхона махалласида яшовчи, фуқаро Н.Т.нинг хонадонида 4 нафар шахс эшакларни сўйиб, гўштини суякларидан ажратиб келаётганлиги аниқланган.
Айни вақтда суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.