Тошкентда 2 нафар йигит 22 ёшли қиздан пул талаб қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 21 ва 22 ёшли йигитларда 2019 йилдан буён 22 ёшли Ж.Ш.нинг беҳаё суратлари бўлган. Йигитлар ушбу ҳолатдан устамонлик билан фойдаланиш мақсадида қизга мурожаат қилиб, 60 минг доллар берсанг суратларингни оила аъзоларингга кўрсатмаймиз деган. Шундан сўнг қиз йигитлар билан савдолашишга мажбур бўлган ва уларни амаллаб 2.250 долларга кўндирган. Сўнгра йигитлардан бири қиздан 2 минг доллар ва 3 млн сўмни “Megaplanet” олдида олаётганда ушланган.
Тадбир давомида йигитларнинг бирининг телефони текширилганда у аввал ҳам 26 ёшли қизни ҳудди шу йўл билан қўрқитиб, 10 млн талаб қилиб, 6 млн сўм олгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми “а” банди (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.