Ҳомиладор аёлга 16 марта пичоқ урган боланинг отаси: “Ўғлимни қайтариб беринг, мен уни қайта тарбиялайман” (+ВИДЕО)

Ҳомиладор аёлга 16 марта пичоқ урган боланинг отаси: “Ўғлимни қайтариб беринг, мен уни қайта тарбиялайман” (+ВИДЕО)
Ижтимоий тармоқларда қайни укаси томонидан 16 марта пичоқланган келин воқеаси кенг муҳокама бўлган эди. Шундан сўнг Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида ҳомиладор келинойисини пичоқлаган 21 ёшли йигитнинг иши юзасидан суд бўлиб ўтди.

Суд жараёнида бола ўз айбига иқрор бўлиб, барчадан кечирим сўради.

– Акам уйланишидан олдин уйимизда тинчлик бор эди. Меҳр-оқибат бўлар эди. Отани ота ўрнида, онани она ўрнида кўрар эдик. Акам уйланди, ҳаммаси бошланди, – деди айбланувчи. – Мен ҳозир шу кунгача хулосам, ака шу сизнинг хотинингиз, сизга агар уни қилиқлари ёқса,сизга билинмаса менга билинади. Барибир (келин) шу вақтгача ота-онамнинг ҳурматини жойига қўймаган. Акамга тушинтирсам бўлар эди. Шунда ҳозир вазият бошқача бўлган бўлар эди. Афсус мен бу нарсани кейин тушиндим. Тўғриси қилган ишимдан пушаймонман.

Оиладаги бундай вазиятлар айбланувчининг отасини чорасиз қолдирди. Суд залида ота вазиятга нисбатан ўз муносабатини билдирди.
Аллоҳга беҳисоб шукр келинимиз оёққа туриб олди. Мен шундан хурсандман. Унинг ва набирамнинг тирик қолганидан хурсандман. Ҳукм чиқараётганлар менга бир имконият берсангиз. Шу боламни мен яна қайтадан тарбиялай. Жамиятимизга фойдаси тегадиган бола қилиб чиқарай, - деди судланувчининг отаси.

Шундан сўнг суд ҳукми ўқилди ва болага нисбатан Жиноят Кодексининг бир қатор моддалари билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мавлюда 17 феврал 2019 23:41
    Мен бу ойладан чикиб кетганман 2014йил октябрь оида ( 4 ойлик кизим билан). Кайнотам ичиболган пайтлари мени ва ота онамни хакорат килаверганига кулок солмаслиг учун бошга кайтмайдигон булиб кеттими. Кайнонам бой бадавлат Келин орзу килар эди. Угли эса "шу кизга уйланмасам бошкасига уйланман диб шарт куйган экан".
    3.5 йил давомида 2017йилни ноябрь оигачам ушбу ойла Билан умуман хеч кандай алока килмаган Ман. Отаси кизини кургани келарди, суд бизни 3 маротаба ажратмади, 3 марта кайнонам эримни уйлантириш учун совчи булиб борди афсуз хеч Ким Рози булмади. 2017 эрим чемоданини йигиб ( хотиним вас кизим билан яшайман диб) онасини уйидан чикибкетти. Сентябрь 2018гачам хаетимиз тинч булиб бахтли яшаб келгандик, ота онасидан хабар олгани борганда хамма билан кулиб хуш муомла килиб кетарэдик. Иккинчи фарзанд жудаям кутилган Эди! Котилимни сузларини такрорлаб ёзаман:
    Мен" Нима ёмонлик килдим сизга?"
    Котил" онам сан диб хар куни йиглайди"
    Мен" унака деманг, хаммаси яхшику"
    Котил" сан атейдан режалаштириб акамни уйдан обчикибкеттин"
    Мен" адашяпсиз! Лекин шунака булса обкетин акангизни факат кетин, устингиздан арз килмайман"
    Котил" керемас, санам итвачен хам улибкетларин"
    Мен" итвача деманг акангизни фарзанди, бекорга камалиб кетасиз"
    Котил" менга фарки йук, мени Нима кутаетганини биламан. Кон окиб улмагунинча кетмиман"
    40 минут танамни устида пойлаб утирди
    4 ёшлик кизим буни хаммасига гувох булиган
  2. Элёрбек 17 феврал 2019 11:19
    ассалому алайкум аввалом бор бу ерда акани иккала томонга бўлган муносабатини кўриш керак агар имкон бўлса келинни фикрларини ёритиш керак эди, лекин нима бўлган тақдирда ҳам жиноят қилиш тўғри деб ўйламайман менимча келин шу даражадаги жиноятга лойиқ бўлса ака ҳам укадан аввалроқ чорасини кўрса керак эди
  3. Лола 16 феврал 2019 23:43
    Нима булишидан катий назар аёлга ку кутариш яна келин ойисига уни устига хомимадор аёлга яхши эмас. Хомиладор аёлга рахм килмаган бола хеч кимга рахм килмайди.
  4. Ali 16 феврал 2019 20:36
    Bu erda juda katta kelishmovchilik bor sabab soģ odam qóliga pichoq olib bu ishni qilmaydi bu oddiy hol emas 16 marta pichoq urish yana kim xomilador ayolga
  5. Шерзод 16 феврал 2019 15:30
    Kelinda xam ayb bor bekorga bola uzidan uzi bu ishga qul urmaydi.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Ҳомиладор аёлга 16 марта пичоқ урган боланинг отаси: “Ўғлимни қайтариб беринг, мен уни қайта тарбиялайман” (+ВИДЕО)