Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчини онасидан сўккани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса Жиззах вилоятида содир бўлган. Уч нафар ходим “Ваз-2108” ҳайдовчисини тўхтатган. Сўнгра улар ҳайдовчидан гувоҳномаларни беришни сўраган. Ҳайдовчи ўз навбатида ҳужжатларни бермагани учун машина жарима майдончасига олиб кетилиши керак бўлган. Ана шу жараёнда ҳайдовчи қаршилик кўрсатган ва бунга нисбатан ЙПХ ходими Ш. Муродов ҳайдовчини онасидан сўккан.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўказилган ва ходим тегишли тартибни қўпол равишда бузгани учун ишдан олинган.