Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент туманида ёш болани кўчадаги трансформатор токи уриши оқибатида вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалиб, ҳодиса видеоси эълон қилинган эди.
Тарқатилган хабарда 2002 йилда туғилган фуқарони шу йил 6 май куни Тошкент тумани Чувалачи маҳалласи Гуляшнар кўчасидаги трансформатор токи ургани маълум қилинган. Аниқланишича, мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратура маълумот берган.
Таъкидланишича, ҳодиса юзасидан ЖКНинг 207-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.