Наманганда салфеткани ерга ташлаб юборган ИИБ ходимларига эътироз билдирган фуқаро калтакланиб, қўрқитилгани маълум бўлди

Наманганда салфеткани ерга ташлаб юборган ИИБ ходимларига эътироз билдирган фуқаро калтакланиб, қўрқитилгани маълум бўлди
Наманган вилоят ИИБ Жиноят-қидирув бошқармасининг (ЖҚБ) икки нафар катта тезкор вакили фуқарони калтаклаб, бўйнига жиноятни илиб юбориш билан қўрқитди. Бу ҳақда хабар.уз нашри хабар қилди.

Маълум бўлишича, ўтган кили 1 июнь куни Поп шаҳридаги овқатланиш шаҳобчаларининг бирида ходимлар Э.Худайбердиев ва К.Тулашевлар овқатланиб ўтирганда ишлатган салфеткасини ерга ташлаб юборади. Шундан сўнг ушбу тамадихона иш юритувчиси М. Ғаффоров уларга бундай қилмасликни тавсия беради. Ғаффоровнинг бу гапи ходимларга ёқмайди ва улар дарров ниқобинг қани, карантин қоидаларини буздинг дея телефонга олишни бошлайди. Иш юритувчи ҳам ўз навбатида бўш келмай ходимларнинг ўзлари ҳам ниқобсиз юрганини айтиб, уларни ҳам тасвирга ола бошлаган. Шундан сўнг ходимларнинг баттар жаҳли чиқиб, фуқарони машинага босиб олиб кетган. Улар фуқарони ИИБга олиб бориб калтаклаган ва ҳатто Ғурумсаройда содир бўлган қотилликни «бўйнига қўйвориш» билан таҳдид қилишган.

Ходимлар бир неча соат фуқарони қийнагач профилактика инспеторига МЖтКнинг 54-моддасига биноан мамъмурий баённома расмийлаштиришни буюрган ва инспетор ҳам индамай уларнинг айтганини қилган. Ҳодисадан сўнг Ғаффоров прокуратурага мурожаат қилган. Мурожаатга асосан ходимларга нисбатан тергов ўтказилган ва улар ЖКнинг 234-(қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) ва 206 (мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш)моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топилган.
Суд жабрланувчига етказилган моддий-маънавий зарар қопланганини қайд этиши баробарида уларга тегишли жазо берди-қўйди. Тўғри, тайинланган жазо жарима шаклида бўлди, бироқ шунинг ўзи тизимдан кетишига етиб ортадики, қайта форма кийишни энди орзу ҳам қилиша олмаса керак...
Яна қайдам, – дейилади нашр маълумотида.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдурашид Юсупов 7 июн 2021 13:22
    Гурумсаройда ростдан хам котиллик содир булганмиди ? Агар ИИБ ходими еки ходимлари хохласалар котиллик жиноятини умуман бу ишга алокаси йук бошка бир шахсни буйнига куйиб юбораверишадими ? Унда хакийкий котил жазосиз колаверадими? Салфеткани ерга ташлаб юбориш яхши эмас, базан бунакаси булиб туради . Аммо кейинги тахдидлар учун муносиб жазо тайинланибди суд томонидан...
  2. Азик 6 июн 2021 12:49
    Бизда демократик тузум деб тан олинган,бу дегани халк бошкаруви демак.Оддий халк хизматидаги одам купол айтганда "халкни мардикори" истаган вактда "хужайинга" кул кутарса айб юкласа бу канака демократия?Кадимда тузини еб тузлигига тупурганни окпадар деб жамиятдан чикариб юборишган.Биздаги баъзи "окпадар" турачаларни хам таг туги бн жамиятдан чикариш вакти келди манимча.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Ҳодиса » Наманганда салфеткани ерга ташлаб юборган ИИБ ходимларига эътироз билдирган фуқаро калтакланиб, қўрқитилгани маълум бўлди