Кеча, 6 июнь куни тармоқларнинг ўзбек сегментида яна бир муҳокамаларга сабаб бўлган видео тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Видеода аёл кўчада турган тўқ рангдаги Спаркнинг ойналарини синдириб ташлаганини ва баланд овозда сўкинганини, шунингдек, «Урганинг учун чирийсан ҳали...» дея жаҳл устида ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин. Аниқлик киритилишича ҳодиса пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида содир бўлган. Аёл Ш.Ортиқова эри Б.Ортиқовнинг автомашинасини оилавий низо сабаб шу кўйга солган.
Аёлга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) билан иш қўзғатилган.