Тошкентда навбатдаги ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Олмазор тумани А. Қодирий кўчасида бухоролик 25 ёшли йигит бошқарувидаги Ласетти (давлат рақами 80 Q 454 DA) шу йил 1 июнь куни йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 35 ёшли андижонлик йигитни уриб юборган. Натижада фуқаро шифохонада 2 июнь куни вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган.