Самарқанд вилояти Пайариқ туманида аёл киши фуқарони автомашинада уриб юборди ва воқеа жойидан қочиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 31 март куни 21:20 ларда Пайариқ тумани "Жавшарота" маҳалласида содир бўлган. Фуқаро З.С., турмуш ўртоғи Иштихон тумани ИИБда ишловчи Х.С. нинг номидаги Матизда кетаётиб, фуқаро Д.Ж. ни уриб юборган ва воқеа жойидан қочиб кетган. Д.Ж. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.
Ушбу ҳодиса юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми (одам ўлишига сабаб бўлса) билан жиноят иши кўзғатилган.