Қашқадарё вилоятида яна бир аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, йўлда кетаётган Жигули ҳайдовчиси юқори тезликда бошқарувни йўқотиб, тўсиқдан ўтиб қарама-қарши томондан келаётган Нексияга бориб урилган. Натижада Жигули ҳайдовчиси шифохонада вафот этган. Нексия ҳайдовчиси эса енгил жароҳат олган.
Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.