Шу йил 6 июнь куни тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманида содир бўлган даҳшатли қотиллик видеоси тарқалди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, туманда фуқаро бошқа бир фуқарони қўлидаги мих билан ўлдирган. Ушбу ҳолат эса видеотасвирга олинган ва тарқатилган. Видеони ургутлик Ш.С. тарқатгни маълум бўлган. Кейинчалик ИИБ ходимлари зўравонлик ва ваҳшийлик акс этган видео тарқатилгани юзасидан у билан тушинтирши ишларини олиб борган.
Таъкидланишича, йигит уйига келган ИИБ хоимларига ҳам фаол қаршилик кўрсатган. Унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва 7 суткага қамалган.