Андижон туманида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 5 июнь куни соат 19:00 ларда "Газ-5327" русумли юк автомобили автомашиналарни таъмирлаш устахонаси олдидаги "Матиз" ва "Спарк" билан тўқнашган. Натижада фуқаролар Н.Қ., О.З., Х.Э., А.М. ва вояга етмаган М.И.ларга турли даражадаги тан жароҳатлари етказилган.
Текширув давомида юк автомобили ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлгани аниқланган. Ҳолат юзасидан ҳуқуқ тартибот органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.