Навоий вилояти Кармана тумани, Боғишамол маҳалласида жойлашган цехда ёнғин содир бўлди. Ушбу ҳодиса видеоси тарқалиб, уни тасвирга олаётганлар ёнғинда бир киши қолиб кетганини маълум қилган.
ФВВнинг маълумот беришича, “Zarafshon Golden Grоup” МЧЖга қарашли оҳак ишлаб чиқариш цехида содир бўлган ёнғинда бир киши воқеа жойида ҳалок бўлган ва бир нафар ФВВ ходими куйиш жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилган. Ушбу ёнғин қисқа муддатда ўчирилгани хабар қилинди.
Ёнғинга технологик жараённинг бузилиши сабаб бўлгани айтилмоқда.