Бухоро вилояти Жондор туманида ота ўз фарзандини пичоқлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, 51 ёшли эркак 5 июнь куни уйига келса эри билан уришиб қайтиб келган қизини кўрган. Шундан сўнг ота жанжал кўтариб, кеч бўлишига қармай қизидан уйига кетишни талаб қилган. Бу орада эркакнинг яна бир фарзанди, 23 ёшли ўғил опасининг ёнини олиб, отага қарши чиққан. Бундан ғазабланган ота эса ўғлининг кўкрак ва қорин қисмига икки маротаба ошхона пичоғи билан уриб, оғир тан жароҳати етказган. Бола дарҳол шифохоанаг ётқизилган ва кўрсатилган муолажалар натижасида ҳаёти сақланиб қолинган. Унинг аҳволи ижобий томонга ўзгараётгани айтилмоқда.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ота ҳибсга олинган.