Бухоро вилояти Жондор туманида фуқаро 45 ёшли Ш.Р. ўз уйида вафот этди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса 7 июнь куни содир бўлган. Ш.Р.нинг хотини Л.Р. эрининг маст ҳолатда келганини кўриб, у билан жанжаллашмаслик мақсадида темир кроватга унинг оёғ, қўл ва бўйин қисмидан қапрон ип билан боғлаб қўйган ва қаровсиз қолдирилган. Натижада фуқаро кроватдан туришга ҳаракатланган вақтида бўйин қисмини сиқилиши натижасида вафот этганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 102-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.