Самарқанд вилоятида йигит қизни боғда зўрлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, самарқандлик йигит танишига уйланиш учун қиз кераклигини айтган. Шундан сўнг у тоғасининг қизи борлигини айтиб, уларни учраштирган. Йигит маст ҳолатда қиз билан учрашиб, уни боққа олиб бориб, номусига теккан. Қиз сўнгра барча бўлган воқеани уйидагиларга айтган. Кейинчалки уларнинг тўйи бўлган.
Ҳодиса юзаидан бўлиб ўтган судда қиз йигитга нисбатан даъвоси йўқлигини, у билан бирга яшаб келаётгани учун суддан енгиллик сўраган. Суд ҳукмига кўра йигитга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлаган.