Сурхондарё вилоятида имом ЙТҲга учради. Бу ҳақда Кун нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, Денов туманидаги Аловиддин Аттор жоме масжиди имоми Жигулида кетаётиб, Матиз билан тўқнашган. Натижада имом оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.