Тошкент шаҳридаги Бўрижар каналида ФВВ ходими икки кишининг ҳаётини сақлаб қолиб, ўзи сувга чўкиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 8 июнь куни соат 15:16ларда содир бўлган. Икки нафар ФВВ ходимлари Бўрижар каналида чўкаётган аёлни кўриб қолиб, уни қутқарган. Сўнгра аёл ва унинг ёнидаги эркак сувга такроран сакраган.
Ходимлар уларни яна қутқариб қолган. Лекин иккинчи ҳолатда қутқарувчилардан бири, А.Азимхўжаев чўкиб кетган.