Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида 4 кишини тупроқ босиб қолди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, кеча, 9 июнь куни соат 05:30ларда “Суўенли” ОФЙ ҳудудида 4 нафар – 31 ёшли С.У., 15 ёшли С.К., 14 ёшли С.М. ва 17 ёшли Д.М.лар сув қувурини қазиб олиш ишларини амалга ошираётганда уларни тупроқ босиб қолган. Натижада 17 ёшли Д.М.дан бошқа барча шахслар воқеа жойида ҳалок бўлган. Д.М. шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.