Тошкентда бир кишининг ўлимига сабабчи бўлган аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 10 июнь куни соат 22:00 да Чилонзор тумани КХАЙ ҳамда Дўмбиробод кўчалари кесишмасида Ласеттини бошқариб келаётган 41 ёшли Ф.Э. светофорнинг қизил чироғига тўхтаб турган юк автомашинасига бориб урилган. Ҳодиса жойидан тарқалган суратларда Ласеттининг олди деярли йўқ бўлиб кетганини, у юк автомашинасининг остига кириб кетганини кўриш мумкин.
Хабар қилинишича, Ласетти ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.