Нукус шаҳрида ўзини чўктирмоқчи бўлган қиз қутқариб қолинди. Бу сўнгги уч ой ичида иккинчи марта шундай ҳолат кузатилиши.
Шу йил 10 июнь куни соат 22.10ларда Миллий гвардия ходимлари “Дўстлик” каналида ўзини чўктирмоқчи бўлган қизни қутқариб қолди. Қиз тезкорлик билан шифохонага ётқизилган ва ҳаёти сақлаб қолинган. Кейинчалик 2002 йилда туғилган Қоракўз туманида яшовчи қиз қутқариб қолингани аниқ бўлган. Ҳозирда ҳуқуқ тартибот органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, шунга ўхшаш ҳолат мазкур ҳудудда 26 апрель ва 19 май кунлари содир бўлган эди.