Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Бек-барака» бозорида сотувчилардан пул талаб қилиб, тамагирлик қилганлар ушланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, бир гуруҳ шахслар ёйма кийим-кечак бозорида савдо қилувчилардан ойига 100 доллардан талаб қилган. Улар агар айтилган пулларни беришмаса савдо растаси фаолиятини чеклаш билан таҳдид қилган. Ўказилган тезкор тадбирда ушбу фуқаролар ушланиб, уларнинг шахсига аниқлик киритлган. Улар, 32 ёшли Негина Н., 26 ёшли Камронбек Ж., 28 ёшли Фирдавс Ж., 53 ёшли Насиба О., 25 ёшли Ноилахон А. ва 23 ёшли Наимахон А. экани маълум бўлди.
Суриштирув давомида улар аллақачон 9 млн сўмни шу йўл билан олгани аниқ бўлган. Уларга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми, 28-, 211-моддаси 2- қисми билан жиноят иши қўзғатилди.