Фарғона вилояти Қува туманида ҳайдовчи ЙПХ ходимига қўл кўтариб, уни ҳақорат қилди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ходим Лабо ҳайдовчисини телефонда гаплашгани учун тўхтатган. Шундан сўнг ҳайдовчининг бошқа қоидабузарлик учун жаримаси борлиги аниқ бўлган ва ЙПХ ходими уни жарима майдончасига олиб бормоқчи бўлган. Шу вақтда ҳайдовчи кескин қаршилик кўрсатиб, ходимни сўкиб, унга қўл кўтарган.
Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг қатор моддалари билан баённома расмийлаштирилган ва унга суд ҳукмига кўра 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.