Самарқанд вилоятида суюлтирилган газ ортилган юк автомашинаси портлаб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса бугун, 14 июнь куни соат 17:40 ларда Ургут тумани «Кенагас» маҳалласида жойлашган суюлтирилган газ қуйиш шаҳобчасида содир бўлган. Воқеа оқибатида ҳайдовчи ва “завправка” ишчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Ҳолат юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.