Сурхондарё вилояти Денов туманида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 10 июнь куни содир бўлган. Дамас ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидасини бузиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва йўл четида, ўз уйи олдида турган 17 ёшли болани уриб кетган. Жабрланувчи шифохонада вафот этган.
Таъкидланишича, Дамас ҳайдовчиси йил бошидан буён 15 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган.