Наманган вилоятида 2010 йилда туғилган қизига тегажоғлик қилмоқчи бўлган эрини болта билан ўлдирган аёлга ҳукм ўқилди. Бу ҳақда Халқ сўзи онлайн нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 31 январдан 1 февралга ўтар кечаси содир бўлган. Маст эркак уҳлаб ётган қизини уйғотиб уни ечинтирган ва шу пайт қизнинг йиғисидан аёл уйғониб кетган. Эркак носқовоқни қидираяпман дея яна уҳлаб қолган. Ушбу ҳолатдан ғазабланган аёл эрининг уҳлаб ётганидан фойдаланиб болта билан уриб ўлдирган. Маълум қилинишича, аёл 3 февралгача мурдани уйида сақлаган ва сўнгра ҳовлидаги бодом дарахти олдига олиб борган. Таъкидланишича, дастлаб аёл қилган ишини яширишга уринган ва сўнграа ҳуқуқ тартибот оганлари ходимларига қилган ишини айтиб берган.
Ҳолат юзасидан бўлиб ўтган судда аёлга 10 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинлаган.