Наманган вилояти Поп туманида 12 ёшли қиз каналга чўкиб кетди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса кеча, 15 июнь куни содир бўлган. Қиз дўстлари билан каналга чўмилиишга келган ва сувга ғарқ бўлган.
Таъкидланишича, қизни қидириш ишлари ҳалигача давом этмоқда.