Самарқандда оммавий муштлашув содир бўлди. бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 16 май куни соат 22:30ларда Ургут тумани Деҳқонобод маҳалласида содир бўлган. “Жигули” ва Captiva ҳайдовчилари бир-бирига йўл бермаслиги оқибатида оммавий муштлашув содир бўлган.
Натижада икки киши тан жароҳати олиб, шифохонага олиб борилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.