Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида Нексиянинг 20 ёшли ҳайдовчиси йўлда ётган пиёдани босиб кетди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 7 июнь куни соат 22:20 ларда содир бўлган. Ҳайдовчи ҳодисадан сўнг воқеа жойидан қочиб кетган.
Ҳайдовчининг сўзларига кўра у светофорнинг яшил чироғига ўтгач, ниманингдир устидан босиб кетган. Шундан сўнг бир фуқаронинг бақирган овозини эшитган ва қўрқиб кетганидан қочиб кетган. Ҳайдовчи уйидагиларга бўлган воқеани айтмаган. Воқеа жойига қайтиб келганда пиёда ўлган бўлган.
Айни вақтда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.