Хоразм вилоятида 27 ёшли эркак қайнакасини пичоқлаб ташлади. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, Тупроққалъа туманида содир бўлган. Эркак уйида қайнакаси билан бирга спиртли ичимлик ичган. Сўнгра улар орасида гап қочиб ўзаро жанжаллашган. Мастлик натижасида эркак қайнакасига 5 марта пичоқ урган ва унинг умрига зомин бўлган.
Таъкидланишича, ҳодиса юзасидан бўлиб ўтган судда эркакка 11 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.