Наманганда 11 ёшли қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқалди.
Жасад Шимолий Фарғона каналидан топилган. Мавжуд маълумотларга кўра, чўкиб кетган қизнинг шахсига аниқлик киритилган.
Таъкидланишича, чўкиб кетган қиз Поп туманидаги 37 сонли мактаб ўқувичиси. Қиз каналда чўмилмоқчи бўлган ва чўкиб кетган. Қизнинг жасади ҳодиса жойидан 155 метр узоқликда топилган. Ҳозирда қизнинг ўлими юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.