Таэквондо бўйича Ўзбекистон мураббийи пичоқланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу йил 15 июнь куни соат тахминан 04:00да Ўзбекистон Taekwondo WTF мураббийи — 41 ёшли Ким Жин Юнгни Жанубий Кореялик К.Д. маст ҳолатда пичоқлаб қўйган. Шундан сўнг мураббий шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳодиса юзасидан хорижлик фуқарога нисбатан ЖКнинг 104-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган. Эркак ҳибсга олинган. Тергов давом этмоқда.