Самарқанд вилоятида текстиль фабрикасида ишловчи 19 ёшли қиз иш вақтида зўрланди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Қизнинг сўзларига кўра, ҳодиса шу йил 23 май куни соат 23:25ларда тунги смена вақтида содир бўлган. Унинг айтишича, соат 22:00 ва 23:00лар оралиғида бригадир келиб ундан ташқарига чиқишни сўраган. Шундан сўнг эркак қизнинг қўл-оёқларини боғлаб фабрикадан унча узоқда бўлмаган ҳудудда жойлашган қурилиши битмаган 9 қаватли бино олдига олиб борган ва ўша ерда машина ичида зўрлаган.
Қиз ҳодисани содир этганларнинг шахсини очиқлашни истамаган. Унинг маълум қилишича, оиласи оғир шароитда яшайди. Отаси ва акаси ишсиз бўлгани сабаб оиласига ёрдам бериш мақсадида ишлаб юрганини айтган.