Сурхондарё вилояти Музработ туманида Нексия ва юк автомобили иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 20 июнь куни соат 04:30 ларда содир бўлган. Икки транспорт воситаси иштирокидаги ЙТҲда Нексия ёниб кетган ва енгил автомашина ҳайдовчиси 23 ёшли Б.Р. воқеа жойида ҳалок бўлган. Таъкидланишича, ҳодисага Нексия ҳайдовчисининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетгани сабаб бўлган.
Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.